ЖЧ—2018. Саккизинчи кун анонси: Бугун Равшан Эрматов иштирокини бошлайди
June 21, 2018, 11:08 a.m. 7925

Бугун, 21 июнь куни жаҳон чемпионати 2-тур баҳслари давом этади. Бугун ҳам 3та ўйин бўлиб ўтади.

Аввалига «C» гуруҳида иккинчи тур ўйинларини ўтказилади. Дастлабки ўйин биринчи турда Перуни мағлубиятга учратган Дания ва Францияга ютқазган Австралия терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да, Самарадаги «Самара Арена»да бошланади.

ДАНИЯ – АВСТРАЛИЯ
21 июнь. Самара. «Самара Арена» стадиони. 17.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: Матеу Лаос. Себриан Девис, Диас Перес дель Паломар (барчаси – Испания).

Куннинг иккинчи ўйини эса Франция ва Перу терма жамоалари ўртасида ўтказилади. Бу беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланиниши белгиланган.

ФРАНЦИЯ – ПЕРУ
21 июнь. Стадион «Екатеринбург Арена» стадиони. 20.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: Муҳаммад. Ал-Ҳаммади, Ал-Маҳри (барчаси – БАА).

Гуруҳдаги вазият

Куннинг охирги ўйини «D» гуруҳининг икки жамоаси — Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин 23:00 га белгиланган. Эътиборлиси, мазкур ўйинда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.

АРГЕНТИНА – ХОРВАТИЯ
21 июнь. Нижний Новгород. «Нижний Новгород» стадиони. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: Эрматов. Расулов, Саидов (барчаси – Ўзбекистон).

Гуруҳдаги вазият

Барча учрашувлар Futbol-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.