Узбек O'zbek
ЖЧ-2018. Уругвай Саудия Арабистонини енгиб, кейинги босқичга чиқди
Пайшанба, 21 Июн
2683

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

А гуруҳида Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари беллашди. Жанубий америкаликлар ўйинда катта ташаббусга эга бўлса-да, ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. 23-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Луис Суарес дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Бу натижадан сўнг, А гуруҳидан Россия ва Уругвай муддатидан олдин нимчоракфиналга йўл олишди. 25 июнь куни бу терма жамоалар гуруҳ ғолибини аниқлаш мақсадида майдонга тушишади. 

ЖЧ-2018, А гуруҳи
УругвайСаудия Арабистони 1:0 
20 июнь, Ростов-на-Дону, «Ростов-Арена» стадиони
Гол: 1:0 – 23 Суарес. 
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксальт, 59), Кавани, Суарес.
Саудия Арабистони – Ал-Увайс, Хавсавий, Аш-Шахроний, Ал-Бурайк, Ал-Булайхий, Ал-Жасим (Ал-Можавий, 44), Утайф, Ал-Фараж, Ад-Досарий, Бахибрий (Канно, 75), Ал-Муваллад (Ас-Сахлавий, 78).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз