Бекҳэм жаҳон чемпионати финалчиларини башорат қилди
June 21, 2018, 11:20 a.m. 26098

 Ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири, англиялик Дэвид Бекҳэм жаҳон чемпионати финалчилари ким бўлиши ҳақидаги фикрларини айтди.

«Менимча, финалда Аргентина ва Англия тўқнаш келади. Ишончим комил, Англия жаҳон чемпиони бўлади. Аммо, бир жиҳатни эътиборга олинглар, мен Англия терма жамоасининг ашаддий мухлиси сифатида бундай башорат бермоқдаман» - деб собиқ футболчининг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.