Сарри «Челси»га олиб келиши мумкин бўлган илк футболчи маълум
June 20, 2018, 3:12 p.m. 7552

«Челси» клубида иш бошлашга яқин турган мураббий Маурицио Сарри ўзининг илк нишонини маълум қилган.

The Telegraph хабарига кўра, «Наполи»да Сарри билан бирга ишлаган ҳужумчи Дрис Мартенс «Челси»нинг янги мураббий қўл остидаги илк хариди бўлиши мукин. Қизиғи, ушбу футболчи билан ўз вақтида Антонио Конте ҳам жиддий қизиққан, аммо трансфер амалга ошмаганди. Аммо Сарри шогирдини ўзи билан бирга Лондонга кўчиб ўтишга кўндира олишига ишонмоқда. 

31 ёшли ҳужумчи «Наполи»га 2013 йилда Эредивизиядан ташриф буюрганди. Ўтган беш йилда ҳужумчи 170дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 68 гол муаллифи бўлган. Мертенс ҳозирда Бельгия терма жамоаси билан бирга Россиядаги жаҳон чемпионатида қатнашмоқда ва терма жамоанинг турнирдаги илк голини уришга ҳам эришди. 

Саррининг иккинчи нишони эса, «Ницца» ярим ҳимоячиси Жан Мишель Сери бўлиши мумкин.