Узбек O'zbek
Фекир «Ливерпуль»га трансфери тиззасидаги жароҳат туфайли барбод бўлганини инкор этди
Чоршанба, 20 Июн
3050

«Лион» ярим ҳимоячиси Набиль Фекир унинг «Ливерпуль»га трансфери 2015 йилги жароҳати туфайли барбод бўлгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

24 ёшли ушбу хавбек тиззасидаги жиддий жароҳат туфайли 2015/16 йилги мавсумни тўлиқ ўтказиб юборганди.

Бундан аввалроқ ОАВда футболчи «Ливерпуль» учун тиббий кўрикдан ўтгани, аммо инглизлар клуби футболчини ўтмишдаги жароҳати асоратлари туфайли сотиб олмасликка қарор қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

«Тиззамда муаммо йўқ. Очиғини айтсам, мен ҳозир жароҳат олишимдан аввалги ҳолатдагидек сезмоқдаман.

Ҳозир мен фақат Франция терма жамоасини ўйлаяпман. Мен бу ерда шахсий ишларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Кўрамиз, ишлар қандай давом этаркан», – деган Фекир The Telegraph мухбирига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз