Англия терма жамоаси юлдузи кейинги ўйинни ўтказиб юборади
June 20, 2018, 3:18 p.m. 5242

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори. 

«Тоттенҳем» футболчисининг сон мушаклари лат егани аниқланди, деб хабар бермоқда Daily Mail. 

Маълум бўлишича, Алли Тунисга қарши ўйиндан сўнг терма жамоанинг уч машғулотини ўтказиб юбориши ва ундан кейингина умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлаши кўзда тутилган экан. Аммо Панама билан ўйингача футболчининг тайёр бўлиб улгурмаслиги ҳақиқатга яқин. 

Деле Алли Тунисга қарши ўйинни (2:1) у қадар ишончли ўтказмади ва ҳисоб дуранг бўлиб турган пайтда, 80-дақиқада Лофтус-Чикка алмаштирилди. Панамага қарши ўйинда Алли ўрнига Рубен Лофтус Чик ва Маркус Рэшфорддан бири ҳаракат қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Англиянинг 2-турдан ўрин олган Панамага қарши ўйини 24 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.