ЖЧ-2018, олтинчи кун. Россия Мисрга қарши ва бошқа ўйинлар
June 19, 2018, 9:41 a.m. 4097

Бугун, 19 июнь, сешанба куни 2018 йилги жаҳон чемпионатида биринчи тур доирасидаги охирги икки ўйин ва иккинчи тур доирасидаги биринчи ўйин ўтказилади.

Дастлаб H гуруҳи вакиллари Колумбия ва Япония ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Бу ўйин Саранскдаги «Мордовия Арена» ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 17:00да старт олади.


Колумбия – Япония
19 июнь. Саранск. «Мордовия Арена». 17.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: СКОМИНА. Прапротник, Вукан (барчаси Словения)

Гуруҳдаги иккинчи ўйин Польша ва Сенегал ўртасида кечади.

Польша – Сенегал
19 июнь. Москва. «Спартак» стадиони. 20.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: Навоф ШУКРАЛЛА. Тулефат (иккиси – Баҳрейн), Аль-Марри (Қатар).

Бугун турнирнинг иккинчи тур ўйинлари ҳам бошланиб кетади. А гуруҳида чемпионат мезбони, биринчи турда Саудия Арабистони дарвозасига 5та жавобсиз гол йўллаб, ҳозирча турнирнинг энг йирик ҳисобини қайд этиб турган Россия терма жамоаси Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Миср термасига қарши саф тортади.

Россия – Миср
19 июнь. Санкт-Петербург. «Санкт-Петербург» стадиони. 23.00 («Россия 1»).
Ҳакамлар: КАСЕРЕС. Кардосо, Соррилья (барчаси – Парагвай).

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Уругвай ва Саудия Арабистони ўртасида эртага бўлиб ўтади. Айни вақтда биринчи турдан кейин гуруҳда қуйидагича вазият юзага келган:

Барча учрашувлар Futbol-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.