Неймар «Реал»га ўтишга иккиланмоқда
June 19, 2018, 9:57 p.m. 7329

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ўз келажаги борасида аниқ қарорга эга эмас.

26 ёшли бразилиялик футболчи кейинги 5 мавсумда 4 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган «Реал»га ўтиш варианти тўғрилигига шубҳа қилмоқда.

El País хабарига кўра, Неймар Мадридда кейинги йиллардаги улкан ютуқлардан кейин босим юқори бўлишидан хавотирланган.

Nike компаниясидаги манба эса бразилиялик ушбу футболчи февралдаёқ ўзининг «Реал» билан боғлиқ либослари устида ишлашга кўрсатма берганди, аммо 28 май куни у ишни тўхтатишни кўрсатма қилган.

«Албатт, Неймар ҳозир Мадридда ўтишнинг мавриди эмас деб ўйламоқда. Чемпионлар лигасидаги қатор ғалабалар уни ўйлантириб қўйган.

У энди клубда пасайиш бўлиши мумкинлиги ва аввалгидек кўп ғалаба қилмаслигини тушуниб турибди. Неймар жаҳон чемпионатида ғолиб бўлса, ўз позицияси мустаҳкамланиши мумкин деб ўйламоқда. Ўшанда у «Реал»га ҳеч қандай босим ҳақида ўйламасдан ўтиши мумкин бўлади», – деган Nike вакили.

Ушбу амалиётга алоқадор агент маълумотига кўра, Неймар «Реал» билан оғзаки келишув тузиб бўлган, у ҳозир Париж жамоасида олаётганидан 10 миллион евро кам – йилига 37 миллион евро олишга рози.

Футболчининг маслаҳатчилари, отаси ва Nike вакиллари Неймарга қарор қабул қилишда шошмаслик, имижини бузиб қўймасликни тавсия қилишмоқда.