Руй Патрисиу фаолиятини АПЛда давом эттиради
June 18, 2018, 10:56 p.m. 4489

Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиу Англиянинг «Вулверҳэмптон» клубига ўтди. 

30 ёшли посбон «бўрилар» билан 4 йиллик шартномани имзолади. Патрисиу аввалроқ «Спортинг» билан эркин агент мақомида хайрлашган эди, шу туфайли «Вулверҳэмптон» таркибига бепул ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Руй «Спортинг» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006 йилдан бери шу жамоа шарафини ҳимоя қилган.