«Арсенал» иккита трансферни амалга оширишга яқин
June 18, 2018, 11:25 p.m. 7856

«Арсенал» клуби «Байер» дарвозабони Бернд Лено ва «Сампдория» яримҳимоячиси Лукас Торрейра трансферини амалга оширишга яқин.

The Telegraph хабарига кўра, бош мураббий Унаи Эмери айнан шу нуқталарни кучайтириш лозим деб ҳисобламоқда. «Байер» посбони учун «қуролсозлар» 22 миллион фунт, Торрейра учун эса 25 миллион фунт беришга тайёр.

Яқин орада ҳар иккала футболчи трансфери расман эълон қилинади.