ЖЧ-2018. Аргентина Исландия билан дуранг ўйнади, Месси пенальтидан гол уролмади
June 16, 2018, 7:55 p.m. 4440

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

D гуруҳининг дастлабки ўйинида Аргентина ва Исландия беллашди. 

Ўйин жанубий америкаликларнинг катта ташаббуси остида ўтди. Аммо улар рақиб дарвозасини атиги бир марта ишғол этдилар. 19-дақиқада Агуэро жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвоза  «тўққизлиги»га жойлади.

Орадан 4 дақиқа ўтгач, Исландия ҳисобни тенглаштирди. Финнбогасон ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, тўпни яқин масофадан дарвозага бехато йўллади.

Иккинчи бўлимда аргентиналиклар босимни оширишди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратилди, хавфли зарбалар йўлланди. 64-дақиқада эса Месага нисбатан қилинган қоидабузарлик учун бош ҳакам пенальти белгилади. Аммо ўйин қаҳрамонларидан бири дарвозабон Ҳалдорссон Мессининг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда Аргентина терма жамоаси футболчиларининг ғалабани илиб кетиш учун қилган бирорта уриниши фойда бермади.

ЖЧ-2018, D гуруҳи
Аргентина – Исландия 1:1 
16 июнь, Москва, «Откритие Арена» 
Голлар: 1:0 – 19 Агуэро, 1:1 – 23 Финнбогасон. 
Амалга оширилмаган пенальти: Месси (64, дарвозабон)
Аргентина – Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.
Исландия – Халлдоурссон, Р.Сигурдссон, Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Хадлвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Г.Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).