Роналдунинг ғалати ишораси Мессига аталган бўлиши мумкин
June 16, 2018, 12:11 p.m. 27066

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияга (3:3) қарши ўйинда ҳет-трикка эришди. 

Учинчи голни футболчи ғалати услубда нишонлади. У иягини олдинга чиқариб, бармоқларини унга қўйиб, соқолни тасвирлади. Баъзилар буни рақиб дарвозабони Давид Де Хеага қаратилган деб ҳисобладилар.

Бироқ, кўпчилик мухлислар фикрига кўра, Роналду бу ишораси билан Мессини мазах қилган бўлиши мумкин. Чунки, аргентиналик футболчи ҳеч қачон жаҳон чемпионатларида ҳет-трик қайд этмаган.