Франция – Австралия: ЖЧ тарихида илк маротаба такрорий видеолавҳадан сўнг пенальти белгиланди
June 16, 2018, 4:44 p.m. 3381

Бугун, 16 июнь куни жаҳон чемпионатлари тарихида илк маротаба бош ҳакам такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, пенальти белгилади.

Франция – Австралия баҳсининг 57-дақиқасида бош ҳакам жарима майдони ичида Антуан Гризманнга нисбатан ишлатилган қоидабузарликни пайқамай қолди ва ўйинни давом эттириш лозимлигини кўрсатди. Бироз ўтгач, вазиятни такрорий видеолавҳада томоша қилиб, кейин пенальти белгилади. Ҳужумчининг ўзи уни аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.