Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган мухлислар сони маълум қилинди
June 15, 2018, 3:10 p.m. 8310

Россияда старт олган ЖЧ-2018 ўйинлари дунё мухлисларида катта қизиқиш уйғотган.

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти раҳбари Мария Захарова мусобақани томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар миқдорини эълон қилди.

«2 миллиондан ортиқ мухлис спорт байрамини томоша қилиш учун келди» - деди у.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 15 июлга қадар давом этади.