Узбек O'zbek
Саудия Арабистони мағлубиятида уч нафар футболчи айбланди
Жума, 15 Июн
8852

Саудия Арабистони терма жамоасининг уч нафар футболчиси Россиядан (0:5) учралган шармандали ҳисобдаги мағлубиятда айбдор деб топилди.

Энди улар жазога тортилади.

«Бу мағлубиятдан қаттиқ ранжидик. Бундай натижадан умуман қониқмаймиз, чунки у тайёргарлигимиз савиясини акс эттирмайди. Бир неча футболчилар жазоланади – дарвозабон Абдулла ал-Майюф, ҳужумчи Муҳаммад Ас-Саҳлавий ва ҳимоячи Умар Хавсавий», – деди Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Одил Иззат.

Футболчиларга қандай жазо берилиши ҳозирча маълум эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз