Жаҳон чемпионатининг энг бой мухлислари аниқланди - Саудия Арабистони пешқадам
June 14, 2018, 6:38 p.m. 6788

oneFactor компанияси ЖЧ-2018 мусобақасига ташриф буюрган мухлисларнинг миқдори ва фаровонлигини таҳлил қилиб кўрди. Бунда фанатларнинг қўлидаги мобил телефонлар қиймати асос қилиб олинди.

Натижада, мусобақанинг энг бой мухлислари Саудия Арабистонидан келган меҳмонлар экани аниқланди. Уларнинг 6 минг нафари Россияга ташриф буюрган. Энг камбағал мухлислар эса Сенегалдан келган.

Топ-3 мухлислар қўлидаги телефонлар:

Apple iPhone 7 – 10 мингдан ортиқ
Apple iPhone 6 – 7 мингдан ортиқ
Apple iPhone X – 7 мингга яқин

Энг кўп iPhone X ишлатадиган мухлислар миқдори:
Саудия Арабистони – 20% мухлис.

Мухлислар қўлидаги смартфонларнинг энг кўп тури:

Саудия Арабистони – iPhone X (20% мухлис)
Бразилия – Apple iPhone 7 (12% мухлис)
Перу – Apple iPhone 7 (11% мухлис)
Австралия – Apple iPhone 6 (9,5% мухлис)
Аргентина – Apple iPhone X ( 9% мухлис)
Сенегал – Samsung Galaxy J2 (9% мухлис)
Южная Корея – Samsung Galaxy S7 (7% мухлис)
Тунис – Galaxy J5 (4% мухлис).