Татаристонда жаҳон чемпионатига бағишлаб 4 тонналик чак-чак тайёрланди
June 14, 2018, 9:22 p.m. 942

Россиянинг Қозон шаҳрида ЖЧ-2018 мухлислари фестивалининг очилишига бағишлаб, 4 тонналик татар десерти чак-чак тайёрланди, деб хабар беради ТАСС.

Футбол тўп шаклида тайёрланган чак-чак Россиянинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақдаги махсус сертификатни Татаристон президенти Рустам Минниханов қандолатчиларга топширди.

Чак-чакни тантанали кесиш маросимида Минниханов, шунингдек, футболчилар Гўкдениз Қорадениз, Сергей Рижиков ва «Рубин» клуби бош мураббийи Қурбон Бердиев иштирок этди. Шундан сўнг, йиғилганларга чак-чак тарқатилди.