Сергей Игнашевич Россия футболи тарихига кирди
June 14, 2018, 9:26 p.m. 4906

ЦСКА ҳимоячиси Сергей Игнашевич Россия терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ЖЧ-2018 ўйинида асосий таркибга киритилди.

Сергей 38 ёш ва 335 кунлигида майдонга тушди. Натижада, у Россия ва СССР терма жамоалари тарихида жаҳон чемпионатларида ўйнаган ёши энг катта футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида яна Миср (19 июнь) ва Уругвай (25 июнь) билан ўйнайди.