Салоҳ Уругвайга қарши ўйнашга тайёр
June 14, 2018, 7:26 p.m. 3411

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг илк туридан ўрин олган Уругвайга қарши баҳсда майдонга тушади. 

Sky Sports хабарига кўра, футболчи елкасидан олган жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлган ва умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда.

Миср ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 июнь куни Екатеринбургда ўтказилади.