Россиялик мухлисларнинг совғаси Каземирони йиғлатди
June 14, 2018, 4:41 p.m. 21877

Россиялик мухлислар Бразилия терма жамоаси яримҳимоячиси Каземирога йогурт совға қилишди.

Футболчи сут маҳсулотини қабул қилиб оларкан, кўзлари ёшланиб кетди.  

«Болалигимда кўчада йогурт сотадиган аёл бўларди, унинг нархи 20 цент эди. Аммо бизда уни сотиб олиш имконияти йўқ эди. Энди Бразилиядаги уйимда фақат йогурт сотиб оламан. Баъзан 50тани. Ҳозирги йгоуртлар мазали эмас, аммо, йогурт болалигимдаги қашшоқ ҳаётимизни эслатиб юборади» - деди футболчи.