Россия - Саудия Арабистони ўйинининг энг яхши футболчиси - Денис Черишев
June 14, 2018, 10:22 p.m. 3198

Россия терма жамоаси яримҳимоячиси Денис Черишев ЖЧ-2018 жаҳон чемпионати очилиш ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Москвадаги «Лужники» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Черишев 22-дақиқада жароҳат олган Алан Дзагоев ўрнига тушди ва 2та гол урди.