«Реал» Алиссон трансферига яқин
June 14, 2018, 7:36 p.m. 4491

«Реал» клуби «Рома» дарвозабони Алиссон Беккер трансферига яқин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мадридликлар бразилиялик футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес Алиссон билан шахсий шартномани келишиб олган. 

«Реал» клуби футболчи трансферини амалга оширишига ишонмоқда, аммо, ҳали «Рома» билан келишувга эришмаган.