Нигериялик фанатлар стадионларга тирик товуқларни олиб киришмоқчи
June 14, 2018, 10:32 a.m. 2999

Нигериялик мухлислар Калининград вилояти маъмуриятидан ўз терма жамоаси ўйинларига тирик товуқларни олиб киришга рухсат сўраганлар.

«ЖЧ-2018 ахборот марказига кўплаб масалада мурожаатлар келиб тушяпти. Масалан, нигериялик мухлислар стадионга тирик товуқ билан киришга рухсат сўрадилар. Бу уларнинг тимсоли экан, ҳар бир ўйинда товуқларни олиб кириб, мухлислик қилишаркан. Биз уларга бунинг иложи йўқлигини айтдик» - деб ҳудуднинг маданият ва туризм бўйича вазири Андрей Ермак сўзларини келтирмоқда «Интерфакс».

Эслатиб ўтамиз, Калининград шаҳрида жаҳон чемпионатининг 4та ўйини ўтказилади: Нигерия - Хорватия (16 июнь), Сербия - Швейцария (22 июнь), Испания - Марокаш (25 июнь) ва Англия - Бельгия (28 июнь).