«Навбаҳор» янги футболчилар ҳақидаги хабарларни рад қилди
June 14, 2018, 6:53 p.m. 2459

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз таркибига бир неча янги футболчиларни қўшиб олгани ҳақида тарқалган хабарларни тасдиқламади.

«Бир неча кун олдин «лочинлар» таркибига яримҳимоячи Шерзод Каримов қўшилди ва буни расман тасдиқладик. Аммо айрим сайтларда жамоамизга оид тасдиқланмаган маълумотлар чоп этилмоқда. Жумладан, «Навбаҳор» таркибига «Насаф»нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан, шунингдек, Одил Ҳамробеков, БААнинг «Ад-Дафра» клубида фаолият юритаётган, «Пахтакор»нинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев, «Пахтакор» яримҳимоячиси Жамшид Искандеров сингари футболчиларнинг келиши ёзилмоқда. Аммо бу гаплар ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас» - дейилади баёнотда.