Москвада ЖЧ-2018 очилиш маросими ўтказилди
June 14, 2018, 8:46 p.m. 5762

Москванинг «Лужники» стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, британиялик қўшиқчи Робби Уильямс, россиялик опера хонандаси Аида Гарифуллина ва Бразилия терма жамоаси таркибида 2 карра жаҳон чемпиони Роналдо иштирок этди. 

Маросим бевосита жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Россия - Саудия Арабистони ўйинидан олдин ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Россиянинг 11та шаҳрида ўтказилади: Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Нижний Новгород ва Екатеринбург. Финал ўйини 15 июль куни «Лужники» стадионида бўлиб ўтади.