Марсиал «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи
June 14, 2018, 11:04 a.m. 4018

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиал ёзда жамоани тарк этишга қарор қилди.

Бу ҳақда футбол агенти Филипп Ламболи хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Алексис Санчес келганидан сўнг, Марсиал «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибидгаи ўрнини йўқотган эди.

«Ҳамма имкониятларни яхшилаб чамалаб кўрганидан сўнг, Антони «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга қарор қилди», - деб агент сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Аввалроқ, Марсиал «Арсенал», «Тоттенҳэм» ва «Ювентус» клублари таклифини ўрганиб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.