Лопетеги «Реал»дан бир футболчи трансферини сўрамоқда
June 14, 2018, 12:54 p.m. 22689

«Челси» клуби ва Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Н'Голо Канте «Реал»га ўтиши мумкин. 

27 ёшли франциялик Қироллик клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетегининг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди, деб таъкидламоқда Daily Star. 

Бироқ, «Реал» клубига Кантени қўлга киритиш осон бўлмайди, чунки «Челси» хўжайини Роман Абрамович уни сотишга қарши.

Ўтган мавсумда Канте барча мусобақаларда 55та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.