Лионель Месси Аргентинанинг муваффақиятсизлигида ўзини айблаган
June 14, 2018, 10:08 p.m. 6610

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2017 йилда халқаро фаолиятини якунлашга яқин бўлганини айтди.

«Америка Кубогидан сўнг одамларнинг мен ҳақда айтганларини эшитдим, бу жуда оғир бўлди. Мен терма жамоа учун жон куйдирмас эканман, мадҳияни куйламас эканман, терма жамоа либосини кийишга муносиб эмас эканман – мана шу гапларни айтишди. Шунда Аргентина терма жамоаси муаммолари мен билан боғлиқ шекилли деб ўйладим. 

Бироқ, кейинчалик, бундай салбий фикрлардан воз кечиб, олдинга қараб интилиш лозимлигини тушундим» – деди Лео.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Месси билан қаторасига учта финалда ютқазди: ЖЧ-2014, Америка Кубоги 2015 ва 2016.