Испания жаҳон чемпионатидан сўнг, бош мураббийни алмаштириши мумкин
June 14, 2018, 12:59 p.m. 4634

Испания қироллиги футбол федерацияси «Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэль Бенитес номзодини ўрганиб чиқмоқда.

Аввалроқ, терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилиб, ўрнига Фернандо Йерро вақтинча тайинланган эди. У жаҳон чемпионати пайтида «қизил фурия»ни бошқариб туради.

Айни пайтда Испания футболи раҳбарияти Бенитесни таклиф қилиш ҳақида ўйламоқда. Унинг «Ньюкасл»даги ютуқлари Испанияга қайтишига сабаб бўлиши мумкин.