Хави: Йерро 2010 йилда бизга катта ёрдам берган
June 14, 2018, 4:06 a.m. 4504

Испания ҳамда "Барселона" ярим ҳимоячиси Хави Фернандо Йерронинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланганига муносабат билдирди. 

"Фернандо Йерро – Испания терма жамоаси учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, яхши тайёрланган инсон. У 2010 йил Швейцариядан мағлубиятга учраганимизда (0:1) бизга катта ёрдам берган", – деди Хави.