Дунёдаги энг кўп ҳақ олувчи футболчи маълум қилинди
June 14, 2018, 4:29 p.m. 14370

«Барселона» ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси Forbes журнали талқинига кўра, энг кўп ҳақ тўланувчи футболчилар рейтингида етакчиликни қўлга киритди.

Нашр маълумотларига кўра, 30 ёшли аргентиналик 2017 йилда ҳаммаси бўлиб 111 млн доллар ишлаб топди. Улардан 84 млн доллари «Барселона»да ишлаб топилган бўлса, қолгани - реклама шартномалари туфайли.

Месси энг кўп ҳақ олувчи футболчилар рўйхатида биринчи марта Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди, у ўтган йилда 108 млн доллар ишлаб топди.

Етакчилар учлигига «ПСЖ»нинг бразилиялик форварди Неймар якун ясаб берди, у 90 млн долларга эга. Энг кўп ҳақ олувчи ўн нафар футболчи рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

1. Месси («Барселона») — $111 млн,
2. Роналду («Реал») — $108 млн,
3. Неймар («ПСЖ») — $90 млн,
4. Погба («Манчестер Юнайтед») — $29,5 млн,
5. Суарес («Барселона) — $26,9 млн,
6. Агуэро («Манчестер Сити») — $23,5 млн,
7. Ди Мария («ПСЖ») — $22,6 млн,
8. Мбаппе («ПСЖ») — $22,5 млн,
9. Силва («ПСЖ») — $22,4 млн,
10. Родригес («Бавария») — $22,1 млн.