Де Хеа «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
June 14, 2018, 10:13 a.m. 9230

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа «Реал» клубига ўтиш имкониятларини баҳолади.

«Реал» президенти Флорентино Пересда менинг телефон рақамим бўлмаса керак. «Реал» дарвозабони бўламанми ёки йўқми, билмайман. Аммо, бир нарса аниқ: Манчестерда мени ҳамма нарса қониқтиради.

Ҳар қандай футболчи каби, совринларни қўлга киритишни истайман. Уларни «Манчестер Юнайтед»да ҳам ютиб олиш мумкин, аммо биз янада яхшироқ ўйнашимиз шарт. Биз катта клубмиз, 2-ўрин биз учун муваффақият эмас. Биз клубни буюк қилишимиз керак», – деди Де Хеа.