Черчесов: «Биз амалда кўп нарсани исботладик»
June 14, 2018, 10:44 p.m. 3710

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Саудия Арабистонига (5:0) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Кеча матбуот анжуманида фақат қуруқ гапдан фойда йўқлигини айтган эдим. Бугун эса бу жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этмоқчи эканимизни амалда исботладик. Йигитлардан миннатдорман, улар режадаги ишларни бажаришди.

Дзагоев жароҳати? Албатта бизда В ва С режаси бор. Тўғрисини айтсам, футболчимнинг жароҳати таъбни хира қилди», – деди Черчесов Первий канал эфирида.