"Чемпионлар Лигасини ютишни истайман". АПЛнинг яна бир юлдузи "Реал"га ўтиши мумкин
June 14, 2018, 4:25 a.m. 18452

"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане ўзининг амалдаги жамоасида бахтли эканини айтди, бироқ келажакда бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги рад этмади.

Июнь бошида Маненинг "Реал Мадрид"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

"Мен "Ливерпуль"да жуда бахтлиман. Менинг шартномам яна 3 йилга мўлжалланган. Бироқ мен келажакда нима бўлишини айта олмайман. Мен совринлар ютишни истайман, айниқса Чемпионлар Лигасини", – деган Мане. 

Якунланган мавсумда Мане "Ливерпуль" таркибида АПЛ доирасида 29та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уриб, 8та голли узатмага муаллифлик қилган.