«Челси» Саррини кўндирди
June 14, 2018, 11:57 a.m. 3822

Италиялик мутахассис Маурицио Сарри яқин орада «Челси» бош мураббийи қилиб тайинланади. 

Лондонликлар хўжайини Роман Абрамович жамоа устози Антонио Конте хизматидан воз кечишга қарор қилган ва Сарри номзодини маъқуллаган. Шундан сўнг, «кўклар» мутахассис билан музокара ўтказиб, унинг розилигини олишган.

Аввалроқ, инглиз матбуотида «Челси» Сарри билан шартнома имзолаш учун «Наполи»га 8 миллион евро товон пули тўламоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари, Sky Sports нашри Саррининг можароли ҳулқи туфайли, «Челси» уни таклиф қилмаслиги ҳақида ёзган эди.