Буюк Британия 1200 футбол безорисини ушлаб қолди
June 14, 2018, 5:10 p.m. 3381

Буюк Британия ҳукумати 1200дан ортиқ мухлисни жаҳон чемпионатига қўйиб юбормади.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги футбол ўйинларида безорилик қилган 1312 нафар мухлиснинг хориж паспортини топшириши ҳақида қарор чиқарган эди. Улардан 1254 нафари буйруқни бажаришган. Айни пайтда, полиция ходимлари қолган 58та паспортни топиб, уларнинг эгаларини хорижга чиқармаслик устида ишламоқда. Бу маълумот Буюк Британиянинг барча портларига етказилган. 

Қоидабузарлар 5000 фунт миқдорида жаримага тортилиши ёки 6 ой қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.