Блаттер фаолиятидаги энг катта хатони айтди
June 14, 2018, 1:52 p.m. 9854

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер фаолиятидаги энг катта хато нима бўлганини айтиб берди.

«Ҳа, мен хатоларга йўл қўйганман. Уларнинг энг каттаси - ҳар доим мен тарафда бўлмаган инсонларга ишонч билдиришим. 

ФИФА ташкилотига 1975 йилда келганман. У пайтлари ташкилот 11 ходимдан иборат ва жуда кичик эди. Мен у билан бирга ўсдим ва ривожландим. 1998 йили мени раҳбар қилиб сайладилар. Бу лавозимни олгач, атрофимдаги одамларга тўлиқ ишонч билдирдим. Охир-оқибатда эса менга хиёнат қилишди. Бунга чидашга мажбур эдим, чунки, бошқарув аъзоларини ўзгартиришнинг иложи йўқ эди» - деб Блаттер сўзларини келтирмоқда RT.

Блаттер 1998 - 2015 йилларда ФИФА президенти бўлиб ишлаган. 3 йил олдин у коррупция можароси туфайли, лавозимини тарк этган.