«Барселона» икки нафар футболчи трансфери учун 110 миллион евро сарфлайди
June 14, 2018, 10:10 a.m. 9222

«Барселона» ҳамон «Аякс»нинг икки нафар ёш футболчиси Маттейс де Лигт ва Френки де Йонг хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Амстердамликлар 21 ёшли яримҳимоячи де Йонг учун 50 миллион евро, 18 ёшли марказий ҳимоячи учун эса 60 миллион евро сўрамоқда.

Аввалроқ, «Барселона» шу йилнинг ёзидаёқ де Йонг трансферини амалга оширмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.