Аргентиналик маҳбуслар жаҳон чемпионати туфайли очлик эълон қилишди
June 14, 2018, 12:08 p.m. 9458

Аргентинанинг Пуэрто-Мадрин шаҳридаги қамоқхона маҳбуслари ЖЧ-2018 ўйинларини томоша қилишга рухсат олиш учун, очлик эълон қилишди, деб хабар беради Publimetro. 

Улар уч кундан буён узилиб ётган ТВ кабелини тузатишни талаб қилишмоқда. 

«Муаммо ҳал бўлмагунга қадар, овқат ейиш ва сув ичишдан кечаю-кундуз воз кечамиз» - дейилади маҳбуслар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Исландия (16 июнь), Хорватия (21 июнь) ва Нигерия (26 июнь) билан беллашади.