Зидан: Бир кун келиб терма жамоани бошқаришим мумкин
June 13, 2018, 10:32 a.m. 2319

«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан узоқ келажакдаги режаси билан ўртоқлашди.

Франция терма жамоасини бошқаришни истайманми? Ҳа, аммо бу ҳақда бугун гапиришни хоҳламайман. Бугун - бу масалани муҳокама қиладиган пайт эмас. Агар мураббийлик фаолиятимни тугатмасам, бир кун келиб, бу иш амалга ошади. 

Айни пайтда, Франциянинг асосий вазифаси - жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўриш» - деб 45 ёшли мутахассис сўзларини келтирмоқда Quotidien.

Ҳозирги кунда Франция терма жамоасини Зиданнинг 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган жамоадаги собиқ шериги Дидье Дешам бошқариб келмоқда.

Франция футбол федерациясининг президенти Ноэль Ле Гре Зиданнинг терма жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлигини инкор қилгани йўқ. Фақат бу иш 2020 йилдан олдин содир бўлмайди. Айнан ўша пайтга бориб Дешамнинг шартномаси якунланади.

Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлгача Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади. Франция гуруҳ босқичида Австралия, Перу ва Данияга қарши ўйнайди.