Журналист Гризманнга Google таржимон ёрдамида савол берди
June 13, 2018, 7:53 p.m. 7554

Франция терма жамоаси матбуот анжумани ўтказиб, унга ҳужумчи Антуан Гризманни таклиф қилди.

Саволларни фақат француз тилида бериш мумкин эди. Испаниялик журналистлардан бири уддабуронлик қилиб, ўзини қизиқтирган саволни Google таржимонга ёзди ва смартфонни микрофонга тутди. Унда Гризманнинг «Атлетико»дан кетиши ёки қолиши ҳақида сўралган эди.

Бу ҳолат Гризманнинг кулгисини қистади ва у: «Ҳозир бундай савол бериш мавриди эмас» - деб жавоб қайтарди.