«Янги Неймар»нинг «Реал»га трансфери тафсилотлари маълум қилинди
June 13, 2018, 10:11 a.m. 13433

«Сантос»нинг ёш ярим ҳимоячиси Родригонинг «Реал»га трансферининг айрим тафсилотлари ошкор этилди.

Esporte Interativo хабарига кўра, ушбу 17 ёшли футболчи бразил клубида 2019 йил ёзига қадар қолади, 30 июндан кейин «Реал» сафига келиб қўшилади.

Бундан аввалроқ, «Янги Неймар» дея тариф берилаётган ушбу футболчига «Барселона» ҳам даъвогарлик қилгани, аммо «Реал» ушбу трансферни ҳал қилиш учун «Сантос» сўраётган суммани, 45 миллион еврони тўлашга дарҳол рози бўлгани ҳақида хабар қилинганди.