Усейн Болт ЖЧ-2018да қайси жамоага мухлислик қилишини айтди
June 13, 2018, 5:27 p.m. 7616

Ямайкалик енгил атлетикачи, Олимпия ўйинларининг саккиз карра чемпиони Усейн Болт Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионида кимга ишқибозлик қилишни айтиб ўтди.

«Мен Аргентина терма жамоаси мухлиси саналаман. Ўйлашимча, бизда яхши имкониятлар бор, аммо биз яхши ўйнашимиз керак.

Ўшанда биз финалга чиқишимиз ва ҳаттоки мусобақада ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин. Мен жаҳон чемпионати бошланишини, ажойиб жамоаларнинг ўйинини томоша қилишни интиқлик билан кутмоқдаман», - дея Болтнинг сўзларини келтиради Sport Star Live.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ЖЧ-2018 очилиш маросимида иштирок этиши хабар берилганди.