Тухель Верраттига шарт қўйди
June 13, 2018, 10:39 a.m. 6215

«ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верратти янги бош мураббий Томас Тухель билан учрашди.

44 ёшли мутахассис ўз ишида футболчиларнинг тўғри овқатланишига жиддий эътибор қаратиши туфайли, Вераттининг олдига ортиқча вазндан халос бўлиш шартини қўйган. Шунингдек, келаси мавсумда ҳам унинг хизматига таянмоқчи эканини айтган.

25 ёшли италияликнинг ўзи ҳам «ПСЖ» клубидаги фаолиятини давом эттиришга қарши эмас.

Футболчининг агенти Мино Райола эса Верраттини «Реал», «Манчестер Юнайтед» ёки «Ювентус» клубларидан бирига ўтишини истаяпти.

Верраттининг «ПСЖ» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади.