Салоҳ умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
June 13, 2018, 8:39 p.m. 3245

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Кеча Грозний шаҳридаги «Ахмат-Арена»да футболчи якка тартибда шуғулланган эди. Бугун эса ҳамма қатори умумий гуруҳда ишлади.

Аввалроқ, Салоҳнинг жароҳати туфайли, ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган Уругвайга (15 июнь) қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.