Россия клуби Премьер-лигадан тушириб юборилди
June 13, 2018, 6:20 p.m. 2872

Россия футбол иттифоқи (РФИ) Пермнинг «Амкар» клубига берилган лицензияни қайтариб олди. 

Ташкилотнинг лицензия бўлими бошлиғи Евгений Летин хабарига кўра, энди жамоа Премьер-лигада (РФПЛ) ҳам, Футбол миллий лигасида (ФМЛ) ҳам иштирок этолмайди.

«Жамоа етарли даражада молиявий кафолатларни беролмагани ва муддати ўтиб кетган қарзлари мавжудлиги туфайли, 2018/19 мавсум учун берилган лицензиядан маҳрум қилинди. 

Энди «Амкар» РФПЛ ва ФМЛда иштирок этолмайди, аммо Профессионал футбол лигасида қатнашиши мумкин. Ариза топширишнинг сўнгги муддати - 14 июнь» - деди Летин.

Аввалроқ «Амкар»нинг РФПЛдаги ўрнини Махачқаланинг «Анжи» клуби эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россиянинг яна бир клуби «Тосно» ҳам молиявий муаммолар туфайли, ўз фаолиятини якунлади.