Роналду Салоҳ билан «Олтин тўп» учун курашмоқчи
June 13, 2018, 11:51 p.m. 13432

Португалия терма жамоаси ва «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фикрига кўра, «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Олтин тўп» соҳиби бўлиши мумкин.

«Салоҳ мавсумнинг кашфиётларидан бири бўлди. Умид қиламанки, Киевда ўтказилган Чемпионлар Лигаси финалидаги жароҳати унинг жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишига сабаб бўлмайди.  

Кўпчилик «Олтин тўп» учун Месси билан кураш олиб боришимни айтмоқда, аммо, ундан бошқа номзодлар ҳам бор. Салоҳ эса шубҳасиз улардан биридир» - деб Роналду сўзларини келтирмоқда Goal.