Роналду «Реал»га қўйган талабини пасайтирди
June 13, 2018, 9:54 p.m. 16182

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги шартнома бўйича қўйган талабини пасайтиришга тайёр, деб хабар беради Tribalfootball.

Аввалроқ, португалиялик футболчи клубдан 50-75 миллион евро маош талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса у раҳбарият билан келишиб олишга тайёр.

«Криштиану «Реал»да қолиши керак. Бу пул билан ҳал бўладиган нарса. Унинг яқинлари йилига 30 миллион евро плюс бонуслар ҳақида гапиришмоқда. Шундагина бу иш ҳал бўлади.

У ичмайди, чекмайди, гиёҳванд эмас. Уни узоқ спортчилик фаолияти кутмоқда. У билан шартнома имзолашни истамаётганликлари кишини аччиғини чиқаради» - деди Ok Diario нашри журналисти Эдуардо Инда.