Лёв Лопетеги истеъфосидан лол қолди
June 13, 2018, 10:23 p.m. 9723

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв испаниялик ҳамкасби Хулен Лопетегининг истеъфосига изоҳ берди.

«Лопетегининг истеъфоси мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Бунинг сабабларини билмайман, аммо, жаҳон чемпионати бошланишига бир кун қолганида бундай ҳолатнинг юз бериши - жиддий муаммо. Чунки бу Испания терма жамоасидаги ички муҳитнинг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. 

Бироқ, Испания кўп йиллардан буён мавжуд бўлган фалсафага таяниб ўйнамоқда, бу ҳолат истеъфонинг салбий таъсирларини пасайтириши ва терма жамоанинг жаҳон чемпионати ўйинларига тайёргарлик жараёнига ҳалал бермаслиги мумкин.

Янги бош мураббий Йерро ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча, у вазифани уддалайди. У «Реал»да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган, Сами Хедира ва Месут Ўзилга устозлик қилган. Шу туфайли, яна бир бор таъкидлайман, мураббийнинг алмашуви жамоанинг савиясига салбий таъсир қилмайди», – деб Лёв сўзларини келтирмоқда ТАСС.