Канте «ПСЖ» клубига ўтишни истамаяпти
June 13, 2018, 12:39 p.m. 3063

«ПСЖ» клуби «Челси» таянч яримҳимоячиси Нголо Канте билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Парижликларнинг спорт директори Антеру Энрике 27 ёшли футболчининг агенти билан музокара ўтказган. Бироқ, Канте Франция чемпионатига қайтишни истамаяпти. У «Лестер»га ўтишдан олдин, «Кан» клубида ўйнаган эди.

Ўз навбатида «Челси» Канте учун камида 80 миллион евро сўрамоқда.

Машҳур футбол агенти Пини Захави «Челси»га Канте ўрнини босиши мумкин бўлган қуйидаги футболчиларни таклиф қилмоқда: Танга Ндомбеле («Лион»), Амаду Диавара («Наполи») ва Жан-Микаэл Сери («Ницца»).